Меню

Қашқадарё

04.11.2020 1700

Афғон инвесторлари Ғузорда интенсив боғ ташкил қилади

Бир муддат илгари Ғузор туманидаги Шакарбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини Алишер Навоий массивида замонавий интенсив боғ ташкил этиш учун коммуникация тармоғига эга 2 минг гектар ер майдони ажратилаётгани маълум қилинганди.

Эътиборлиси, бу ҳақда афғонистонлик ишбилармонлар ҳам хабар топишибди. Натижада бугун қўшни давлат инвесторлари – Усмани Абдул Қуддуз, Сарвари Гулам Ғузор тумани ҳокими билан учрашишди.

Ҳокимликка кўра, музокаралар натижасида Ғузорда “BOUSTAN SABZ” МЧЖ деб номланган янги хорижий корхона иш бошлайдиган бўлди.

Шундан сўнг, ушбу хорижий корхонага ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш туман комиссияси томонидан интенсив боғ учун 300 гектар ер инвесторларга ажратиб берилди.

Мазкур боғда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари чет давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!