Меню
Қашқадарё
АЭРОПОРТ ХОДИМЛАРИ ШАҲРИСАБЗГА САЁҲАТ ҚИЛДИ
Айниқса, қарор билан ташкилот ва муассасалар ходимларининг биргаликдаги ҳамда оилавий ва жамоавий саёҳатлари учун қатор имтиёзлар, имкониятлар тақдим этилгани бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
“Қарши халқаро аэропорти” давлат унитар корхонаси томонидан ҳам Президентимиз қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига, диққатга сазовор гўшаларга ишчи-ходимларнинг саёҳатлари ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги саёҳат эса қадимий ва ҳамиша навқирон Шаҳрисабз шаҳрига бўлди.
Маълумки, ўтган ҳафтада Шаҳрисабз шаҳри мақом санъати бўйича йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилди. Унга юртимизнинг турли ҳудудлари билан бир қаторда, дунёнинг жуда кўп давлатларидан санъатсевар сайёҳлар ташриф буюрди. Аэропорт ходимларининг ушбу шаҳарга саёҳати айнан Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтаётган кунларда ташкиллаштирилгани ҳам уларнинг анжуман доирасидаги турли кўргазмаларни томоша қилиши, машҳур санъаткорлар чиқишларини жонли кузатиб, гўзал санъат сеҳридан баҳра олишлари учун имконият яратди.
Шу билан бир қаторда, аэропорт ходимлари Шаҳрисабз шаҳрида сўнгги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, тарихий обидалар билан яқиндан танишиб, кўплаб янги таассуротлар олди.
Дилафруз ДАДАХОДЖАЕВА,
“Қарши халқаро аэропорти” ДУК ходимлар
билан ишлаш бўлими бошлиғи