Меню
Қашқадарё
ҚАДРДОН ҚЎНҒИРОҚ САДОСИ
Маълумки, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли 2020 йилда мактаб битирувчиларининг “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари онлайн равишда ташкил этилган эди.
Жорий йилда эса Халқ таълими вазирлигининг рухсати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, вилоятимизда ҳам “Сўнгги қўнғироқ” байрами барча мактабларда, карантин қоидалариги риоя қилган ҳолда ўтказилди.
Жумладан, Қарши туманидаги 5-мактабда ўтказилган байрам тадбирида ҳам фақат 4-, 9- ва 11-синф ўқувчилари ва уларнинг устозлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан мактаб директори, ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан жорий йил мактаб ҳаётида эришилган кўплаб ютуқлар ва эсда қоларли лаҳзалар яна бир бор ёдга олиниб, йил давомида турли соҳаларда ютуқларни қўлга киритган истеъдодли ва иқтидорли ўқувчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Битирувчи ўқувчиларга келгуси ҳаёт йўллари ва ўқишларида омад тиланди.
Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз, жорий йилда вилоят халқ таълими бошқармаси тизимидаги 1164 та мактабдан 48 минг 323 нафар битирувчи катта ҳаётга учирма қилинаётган бўлса, яна 139 нафар ёшлар хусусий ёки бошқа вазирлик ва ташкилотлар тизимидаги мактабларнинг 11-синфини тамомламоқда.
Ж.БОЙМУРОДОВ
С.НАРЗИЕВ олган суратлар