Меню

Қашқадарё

21.06.2018 1612

"АДОЛАТ"ДАН АДОЛАТ ИСТАЁТГАНЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОРДА

Дарҳақиқат, бугун давлат идоралари ва халқ ўртасида узвий мулоқот ўрнатилган. Бу мулоқот жараёнида одамларни қийнаётган муаммолар жойида, тезкорлик билан бартараф этилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, ўтган бир ой давомида "Адолат қабулхонаси"га 50 нафар фуқаро мурожаат қилган ва бу мурожаатларнинг 15 таси ёзма, 35 таси оғзаки тарзда йўлланган.  Уларнинг 10 таси уй-жой ва ер ажратиш бўйича, 20 таси иш билан таъминлаш, 12 таси соғлиқни сақлаш, 4 таси суд-ҳуқуқ, 4 таси эса пенсия ва бошқа масалаларга тааллуқли.

  - "Адолат қабулхонаси"га иш билан таъминлаш масаласида мурожаат қилган эдим, - дейди Китоб туманилик Шозида Хуррамова. - Мурожаатим тегишлилиги бўйича соҳа ходимлари ва партия вакиллари томонидан ўрганилди ва мен ўз мутахассислигим бўйича туман ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлашдим.

   Умуман олганда, партиянинг ҳудудий кенгашлари ҳузурида ташкил этилган "Адолат қабулхонаси" фаолияти аҳоли учун жуда катта қулайлик  туғдирмоқда. Унда фуқароларнинг аризалари қонунчилик доирасида, тезкорлик билан кўриб чиқилиб, аксари қаноатлантирилаётгани халқ ишончи ортишига ва мурожаатлар кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Умар ҲАЙДАРОВ,

партиянинг вилоят кенгаши бош мутахассиси.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!