Меню
Қашқадарё
ҲАДИСИ ШАРИФ БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Мусобақа 3 шарт асосида ташкил этилди. Дастлаб иштирокчилар Имом ал-Бухорий ва Имом ат-Термизий ҳаёти ҳамда илмий фаолиятига оид саволларга жавоб қайтаришган бўлса, кейинги шартда ҳадисни шарҳлаб, яъни таржима қилиб, ундан олинадиган фойдаларни баён этишди. Охирида ҳадиснинг араб тилидаги матни саҳобийнинг исми билан ёддан айтиб берилди.
Якуний натижаларга кўра, Китоб туманидаги Хожа Бухорий номли ўрта махсус ислом билим юрти мударриси, 1992 йилда туғилган Муҳаммадяҳё Маҳмудов эркаклар орасида 1-ўринни қўлга киритган бўлса, хотин-қизлар ўртасидаги мусобақада 1992 йилда таваллуд топган шаҳрисабзлик Дилфуза Амонова ғолиб дея эътироф этилди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
1-ўрин соҳиблари мусобақанинг республика босқичида қатнашади.
Н.ХЎЖАЕВ