Меню

Қашқадарё

26.03.2019 1916

АБДУЛЛА ОРИПОВ ТАВАЛЛУД КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Эрта тонгдан атоқли ижодкорнинг ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Хиёбондаги катта мониторда Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди, дўстлари ҳақидаги видеолавҳалар, шоир шеърлари асосида яратилган куй-қўшиқлар намойиш этилди. Бир томонда миллий таомлар тортилган бўлса, бошқа жойда дорбоз мухлислари йиғилишди.

Майдон ўртасида ташкил этилган шахмат-шашка ва стол тенниси мусобақалари ёшу кексани баҳсга чорлади. Бахшилар ва таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги чиқишлар, Абдулла Орипов драмалари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари, миллий-маданий марказлар, оркестр жамоасининг концерт дастури намойиш этилди. Айниқса, вилоятдаги таълим масканлари ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Абдуллахонлик" шеърият кечаси адабиёт шинавандаларини мушоирага чорлади. Унда шоир ижодидан намуналар, Ватан ҳақидаги шеърлар айтилди.

Шунингдек, ташкил этилган халқ ўйинлари, ёш рассомлар кўргазмалари ҳам тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

С.АЛЛАЁРОВА

Ж.НОРҚОБИЛОВ олган суратлар.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!