Меню
Қашқадарё
АБДУЛЛА ОРИПОВ НОМИДАГИ МАКТАБ ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ОТАЛИҒИГА ЎТАДИ
Қарши шаҳрида фаолият юритаётган Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат эндиликда Қарши давлат университети оталиғига ўтади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги тегишли қарорига асосан амалга оширилмоқда.
Қарорда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги 12 та ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳудудлардаги олий таълим муассасалари оталиғига ўтказилиши белгиланган.
Эндиликда олий таълим муассасалари ўз оталиғига олган ижод ёки ихтисослаштирилган мактабларга юқори малакали профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш, таълим жараёнига инновацион педагогик усул ва технологияларни жорий қилиш, юқори синф ўқувчиларини ихтисослик фани бўйича олий таълим муассасаларида таълимни давом эттиришга йўналтириш, болаларнинг ижодий қобилияти ва иқтидорини ривожлантириш ва шу каби бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириши лозим.
Ж.БОЙМУРОДОВ