Меню

Қашқадарё

11.08.2022 3285

АҚШ ўлдирган жангарининг жасади қаерда?

Афғонистон ҳукумати АҚШ "Ал-Қоида" террорчилик ташкилоти етакчиси Айман аз-Завоҳирийни йўқ қилиш учун ракета зарбаси берган Кобулдаги нуқтадан жангарининг жасадини топа олмади, дея маълум қилган "Толибон" ҳаракати вакили Зубиҳулла Мужоҳид.

Аввалроқ, аниқроғи ўтган ҳафтада АҚШ раҳбарияти "Ал-Қоида" етакчисининг муваффақиятли йўқ қилингани ҳақида эълон қилганди.

"Биз Америка учувчисиз учар қурилмаси зарбасига учраган жойдан ҳеч қандай жасад топа олмадик", деган Зубиҳулла Мужоҳид журналистларга.

Wall Street Journal газетаси АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакили берган маълумотларга таяниб ёзишича, аз-Завоҳирий сўнгги ойларда Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сирожиддин Ҳаққонийнинг Кобул марказидаги уйи яқинида яшаб келган. Нашр манбасининг сўзларига кўра, у пойтахтга 2021 йил кузда келган ва мамлакат полицияси бошлиғи ҳимояси остида юрган.

Айман аз-Завоҳирий "Ал-Қоида" бошқарувини 2011 йилда ташкилотнинг аввалги етакчиси Усама бен Лодин ўлдирилганидан кейин ўз қўлига олганди. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!