Меню

Қашқадарё

14.04.2022 1407

Аҳолиси сони энг тез ўсиб бораётган шаҳар

Инсоннинг илк сovid-19 билан зарарланиш ҳолати аниқланиб, дунё нигоҳини ўзига қаратган Ухань Хитойдаги аҳолиси сони энг тез ўсиб бораётган шаҳар мақомини олди.

Биргина 2021 йилда шаҳарда доимий рўйхатга олинган аҳоли сони 1,2 миллион нафарга кўпайиб, 13 миллион 650 минг кишига етган.

Маҳаллий ҳокимият прогнози бўйича, Ухань тез орада Хитойнинг мега-шаҳарлари рўйхатини тўлдиради. Бундай тавсифни муниципал ҳудудида 10 миллион нафардан ортиқ аҳоли яшайдиган шаҳарлар олади. Ҳозир ушбу рўйхатга мамлакатдаги еттита шаҳар: Пекин, Шанхай, Тяньцзинь, Чунцин, Чэнду, Шэньчжэнь ва Гуанчжоу кирган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!