Меню
Қашқадарё
АҲОЛИГА 250 ДАН ОРТИҚ БЎШ ИШ ЎРНИ ТАКЛИФ ЭТИЛДИ
Меҳнат ярмаркаси Муборак туман ҳокимлиги, туман бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда бошқа турли манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Мазкур тадбирда ҳудуддаги 53 корхона, ташкилот ва муассаса ўзида мавжуд 253 бўш иш ўринлари билан қатнашишди.
Таклиф этилган ушбу бўш иш ўринлари билан 420 нафарга яқин банд бўлмаган аҳоли вакиллари танишиш имконига эга бўлди. Шундан 70 нафардан ортиқ фуқарога туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тегишли мутахассисликлар бўйича ишга жойлашиш учун йўлланмалар тақдим этилди.
Қолаверса, меҳнат ярмаркаси доирасида марказнинг масъул ходимлари иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган асосий талаблар, меҳнат муносабатлари ва меҳнат муҳофазаси юзасидан тушунтиришлар, ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.
МИРЖАҲОН