Меню
Қашқадарё
АҚЛИЙ ҲУЖУМ ВА АМАЛИЙ НАТИЖА
“Ростини айтса, бу семинар-тренинггача мен ва бошқа иштирокчилар “глобал фуқаролик” атамаси аслида нима англатишини умуман билмаганмиз. Аммо тадбирдаги ақлий ҳужумлар ҳамда тренерларнинг аниқ ва содда, ҳаётий мисоллар асосида тушунтиришидан сўнг барчамиз ўз билимимиздаги бу кемтикни тўлдиришга эришдик”.
Китоб туманидаги Башир маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр Сафаров юқоридаги фикрларни билдирар экан, Қашқадарё вилояти “Юксалиш” ахборот-маслаҳат ресурс маркази томонидан ташкил этилган навбатдаги семинар-тренингда унинг ўзи ва яна 24 нафар иштирокчи кўплаб янги ва фойдали маълумотлар олганини таъкидлади. Маҳалла етакчисининг ушбу фикрини ҳамкасблари ҳам қўллаб-қуввалашди.
“Глобал фуқаролик. Зўравон экстремизмнинг олдини олиш” мавзусига бағишланган бу семинар-тренинг Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали кўмагида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ўтказилди. Унда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларида таҳсил олаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари қатнашди.
Тренингда 11 та тумандан келган 25 нафар МФЙ раиси - вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари тингловчилари ишгтирок этишди.
- Глобал фуқароликдан ташқари, зўравон экстремизм, уни келтириб чиқарувчи ва рағбатлантирувчи омиллар ҳақида ҳам кенг тушунчага эга бўлдик, - дейди семинар-тренингнинг яна бир иштирокчиси - Чироқчи туманидаги Чоштепа МФЙ раиси Ҳосият Соатова. – Ва, энг муҳими, зўравон экстремизмнинг олдини олиш бўйича ҳар биримиз бевосита маҳаллада нима қилишимиз мумкинлигини обдон муҳокама қилдик.
Тренингда, айниқса, аҳолининг заиф қатламлари вакилларига психологик, юридик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар-тренингда “Юксалиш” маркази ва мазкур ННТ томонидан DVVнинг Ўзбекистондаги Филиали кўмагида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмнинг олдини олишга кўмаклашиш” лойиҳаси ҳақида ҳам батафсил сўз юритилди. Бунда, айниқса, аҳолининг заиф қатламлари вакилларига психологик, юридик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилиб, иштирокчиларга лойиҳанинг психологи, юристи ва ижтимоий ходими телефон рақамлари акс эттирилган флайерлар тарқатилди.