Меню

Қашқадарё

30.05.2022 1730

АҚЛ ВА ЗАКОВАТ БАҲСИ

Шахмат

   Қарши шаҳридаги "Тожмаҳал" ресторанида Ёшлар ишлари агентлиги кубогининг вилояти босқичи ўтказилди.

Турнирда танловнинг маҳалла, сектор ҳамда туман (шаҳар) босқичларида муваффақият қозонган 49 нафар шахматчи қатнашди. Ғолиблар эркаклар ва аёллар ўртасида профессионаллар ва ҳаваскорлар йўналишларида алоҳида аниқланди.

Мусобақада эркаклар ўртасида чироқчилик Х.Элмирзаев ва Қарши шаҳрилик А.Абдусалимов, хотин-қизлар ўртасида эса қаршилик Ф.Қурбонова ва чироқчилик Х.Намозова ғолиб бўлиб, республика босқичи йўлланмаларини қўлга киритдилар.

Ж.ДЎСТОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!