Меню

Қашқадарё

11.05.2021 1498

Ақл касофати: ҳатто илк одамлар ҳам табиат измида юрмаган

Янги тадқиқотлар шуни кўрсатаяптики, одамлар бундан 92 минг йил аввал атроф-муҳитни таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборган экан. Улар ўрмонларни ёқишган - умуман тушунарсиз, буни атайдан қилишганми?

Тутуни буруқсиган завод ва автомобиллар пайдо бўлишидан анчалар олдин инсон табиатга ўз амрини ўтказишни бошлаган.  Минг йил аввал қадимги ер эгалари чўлларни ҳайдаб, ўрмон ости илдизларига дуч келган. Бундан ўн минг йиллар аввал эса овчилар йирик ҳайвонлар сони, жумладан, мамонтларга хавф солган.

Ҳарқалай, энди олимлар табиатга ҳукмронлик даъвоси қаерда жуда эрта бошлангани изларини топди. Яъни, бундан камида 90 минг йил аввал Африкада одамлар, эҳтимол атайдан, ўрмонларни ёққан. Олимлар Малавидаги Ньяса кўлида олиб борилган қазишма ишлари давомида ушбу хулосага келган.  

Улар кўл атрофини ўраб турган ўрмонда 92 минг йил аввал нимадир рўй берганини пайқашган. Ўшанда табиат ва сув сатҳи қалин ва кўп қаватли чангалзорни ҳосил қиладиган ўсимликлар ўсиши учун жуда қулай бўлган. Шунга қарамай, улкан ўрмонлар қаергадир йўқолган. Улар ўрнини ёнғиндан сўнг тез тикланувчи ўсимликлар эгаллаган. Археологлар бу ҳақда қадимги чанг қолдиқлари туфайли билди.

Яна бир муҳим факт - кўл қирғоқларида чўкинди қатлам қалинлиги тез ўсгани бўлди. Буни тушуниш осон: қалин ўрмон йўқолиб, тупроқ эрозиясини бошқа тутиб турмаган. Шу боис сув оқими уни ювиб, ҳавза тубига осон олиб кетган.

Айтганча, бу улкан балчиқ чўкиндилари тош қуролларга ҳаддан ташқари бой. Шундай экан, Ньяса қирғоқларида аҳоли тош асри ўлчовлари бўйича ғоят зич жойлашган.

Шу икки қарашни бирлаштириб, олимлар кейинги тахминни жонлантирди: 92 минг йил аввал ерлик аҳоли теварак ўрмонларни бир неча марта ёққан. Қайд этиш ўринли, ўша даврда одамлар аллақачон олов ҳосил қилиш усулларини ўзлаштирган бўлган.

Ҳозирча ёнғинлар тасодифий бўлганми ёки атай уюштирилгани ҳақида аниқ гапириш қийин. Аммо замона овчилари ва теримчилар ўзлари учун қулайроқ яшаш манзараси ҳосил қилиш учун баъзида ўрмонларни қисман ёққан. Ньяса кўли қирғоқлари қадимий аҳолиси ҳам шундай йўл тутгани эҳтимолдан ҳоли эмас.

"Бу ўзгаришларни шу ёки ўзгача тарзда инсон фаолияти юзага келтирди, - дея тасдиқлайди АҚШнинг Йель университетидан тадқиқот афтори Жессика Томпсон. - Бундан кўринадики, илк одамлар табиат изми остида турмай, узоқ даврлар атроф-муҳитни назорат қилган. Улар бутун бир манзараларни яхши ёки ёмон томонга ўзгартирган. Табиатга худди шундай муносабат ҳозир ҳам сақланиб қолаяпти".

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!