Меню
Қашқадарё
АҚИДА ИЛМИ МАКТАБИ ИШ БОШЛАДИ
Эътиборлиси, Президентимизнинг мазкур ташаббуси асосида амалий ишларга қўл урилиб, Қаршида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллигида Абул Мўъийн ан-Насафий номидаги ақида илми мактаби ўз фаолиятини бошлади.
- Ҳозирча мазкур мактаб иш фаолиятини вакиллик биносида олиб бормоқда, Абул Мўъийн ан-Насафий марказида ободонлаштириш ишлари якунланиши билан ўқиш марказда давом эттирилади, - дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги масъул ходими Бекмурод Сахриев. – Тажрибали, малакали, ақида илмининг мутахассиси бўлган мударрислар Абу Ҳанифа (р.а.)нинг “Фиқҳул акбар”, Абул Мўъийн ан-Насафийнинг “Табсират ал-адиллати фи илм ал-калом” (“Калом илмида далиллар тилга кирганда”), “Ат-тамҳид ли-қавоид ат-тавҳид фи илми калом” (“Калом илмидаги тавҳид қоидалари учун ягона китоб”) асарлари асосида вилоят масжидларининг 25 нафар имом-хатиб ва ноиб-имомларига сабоқ бермоқдалар.
Қайд этиш лозимки, мазкур ақида илми мактабида кучли билим ва тафаккурга эга уламоларни тайёрлаш, соҳага оид асарлар устида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга асосий эътибор қаратилаётир ва давра дарслари таълимнинг замонавий модуль шаклида олиб борилмоқда. Ўз навбатида мактаб тингловчиларига маълум бир асарни тамомлагани тўғрисида махсус сертификат (ижоза) ҳам берилади.
Энг муҳими, тингловчилар томонидан ақида китобларидан ўзлаштирилаётган билимлар имом-хатибларнинг жамоатчилик билан ишлаш жараёнида манфаатли бўлмоқда.
Айни пайтда ақида илми мактаби ва тингловчиларни зарур адабиётлар, қўлланмалар билан таъминлаш бўйича ишлар давом этмоқда.
Б.САЙФИЕВ