Меню

Қашқадарё

30.10.2020 2199

85 йил олдин қурилган мактаб – энди замонавий бинода

Косон тумани ҳокими журналист ва блогерлар учун ташкил қилинган брифинг чоғида тумандаги 23-мактаб ҳақида сўз очиб, “Мактабни бориб кўрганимда, ҳайратда қолгандим. Деворлари яроқсиз ҳолда, қулаб тушадигандек тасаввур уйғотарди. Суриштирсам, муассаса биноси 1935 йилда қурилган ва шундан бери тўлиқ таъмирланмаган экан. Шундан сўнг вазирликлар, тегишли идораларга ҳолатни маълум қилдик”, дея таъкидлаганди.

Эътиборлиси, бир неча кун олдин мактабда қурилиш ишлари якунланиб, 3 қаватли замонавий бино фойдаланишга топширилибди. Ҳокимликка кўра, қайта қурилган муассаса учун 3 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланган.

Янги бинода 20 ўқув хонаси, 2 та ўқув-лаборатория хонаси, 6 та фан кабинети, ўқитувчилар хонаси ва 6 та ёрдамчи хоналар мавжуд. Таълим даргоҳида 510 нафар ўқувчига 52 педагог сабоқ бермоқда.

Куни кеча тумандаги Нартичуқур маҳалласида эса кутубхона очилди. Таъмирлашга 10 миллион сўмга яқин маблағ сарфланган ва фонди учун 32 миллион сўмлик мингта китоб келтирилган мазкур кутубхона, айтилишича, Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури  тегишли банди ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!