Меню
Қашқадарё
7 миллиард:200 ўрин=35 миллион сўм
Қашқадарёда фаолияти бундан икки йил олдин йўлга қўйилган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали 1-сонли талабалар турар жойи капитал таъмирланиб, янгидан фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида иш бошлаган филиалга ўшанда собиқ Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда берилган эди.
- Олий таълим ташкилотимизга қарашли мавжуд ётоқхона қиёфаси, ундаги яшаш шароитлари ажратилган 7 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ эвазига тубдан яхшиланди, - дейди филиал ахборот хизмати масъули Фаррух Нажимов. – Ярим йил давом этган капитал таъмир ишлари доирасида бинонинг том қисми, эшик-ромлари, коммунал тизими, пардози тўлиқ янгиланди. Ҳар бир хона ва қаватлар зарур замонавий маиший жиҳозлар билан таъминланди.
Қайд этилишича, филиалда бугунги кунда 2390 нафар талаба таълим олади. Улардан 1340 нафари кундузги бўлимларда ўқийди. Янгиланган ётоқхона эса атиги 200 ўринга эга.
Ўз мухбиримиз