Меню
Қашқадарё
62 НАФАР ВОҲАДОШИМИЗ “МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНИ СОҲИБИ БЎЛДИ
Қайд этиш лозим, мазкур мукофот билан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ҳамда бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, шунингдек, ишламайдиган, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналар тақдирланади.
Жорий йилда республикамиз бўйича жами 873 нафар кекса авлод вакили ушбу юксак мукофотга муносиб кўрилди. Улар орасида вилоятимиздан 62 нафар кекса-нуроний бўлиб, уларнинг 7 нафари I даражали, 55 нафари II ва III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳибига айланишди.
- 30 йилдан зиёд вақт давомида молия тизимида фаолият юритдим, - дейди “Нуроний” жамғармаси Касби туман бўлинмаси раиси, I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Чўли Жўраев. – Ишлаб кам бўлмадим, “Шуҳрат” медали, “Дўстлик” ордени, бир қатор эсдалик нишонлари билан тақдирландим. Кексайганда меҳнатинг гаштини суриш бошқача бўларкан – ғайратим янада жўш уриб кетди. Инсонни меҳнат улуғлайди, деганлари шу-да.
Т.ПЎЛАТОВ