Меню
Қашқадарё
6 ОЙДА 8 МИНГДАН ОРТИҚ МУРОЖААТ
2021 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида Қашқадарё вилоят, туманлараро ва туман (шаҳар) судларига 8388 та мурожаат келиб тушган. Буни 2020 йилнинг шу даври билан қиёслайдиган бўлсак, мурожаатлар сони 3574 тага кўпайганини кўриш мумкин.
Хўш, бу йил суд органларига бўлаётган мурожаатлар сони кескин ортганининг сабаби нимада?
Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов шу ҳақда тухталар экан, мурожаатлар сонининг кўпайишини аввало фуқароларимизда суд органларига бўлган ишончнинг ортгани билан изоҳлади.
Матбуот анжуманида, шунингдек, йилнинг биринчи ярмида жиноят, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий ва иқтисодий судлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам кенг маълумот беришди.
Бундан ташқари, тадбирда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилиб, журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга судьялар томонидан жавоб қайтарилди.
Ж.БОЙМУРОДОВ
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар