Меню

Қашқадарё

19.01.2021 1770

500 гектар ерда бодомчилик плантацияси ташкил этилади

Кейинги йилларда Ғузор туманида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан, соҳада бозор муносабатларини кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш борасида муайян ишларга қўл урилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳоким Бекзод Суюнов бошқа ҳокимлар қатори Тошкентга 10 кунлик даволанишга жўнаб кетишдан олдин тегишли мутасаддилар билан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва соҳага инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида захирадаги ерларни ўрганган.

Ўрганиш давомида Янгикент ҳудудидаги, туман захира ер фондида бўлган 500 гектар лалми майдонда “Ғузор Агро экспорт” МЧЖ томонидан бодом плантациясини ташкил этишга келишиб олинган.

Умумий қиймати 11,5 млрд сўм бўлган мазкур лойиҳа жорий йилнинг 4-чорагида ишга тушиши режалаштирилган. Натижада 714 та доимий ва мавсумий янги иш ўринлари яратилиши мўлжалланмоқда.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!