Меню

Қашқадарё

15.07.2022 3255

5 ТА ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ИККИНЧИ МУТАХАССИСЛИККА ТАЙЁРЛАШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида 2022/2023 ўқув йили бакалавриат йўналишларида кундузги таълим шаклида жами 570 нафар шундан 215 нафари давлат гранти, 355 нафари тўлов-шартнома, сиртқи таълим шаклида 400 нафар тўлов-шартнома, магистратура мутахассисликлари бўйича эса 50 нафар талаба давлат гранти асосида қабул қилинади.

Бу ҳақда Қарши шаҳридаги “Журналистлар уйи”да бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали 2019/2020 ўқув йилида 1 та факультет ва 3 та кафедрага 6 та таълим йўналиши бўйича 297 нафар талаба ва 24 нафар профессор-ўқитувчилар билан ўз фаолиятини бошлаган. 2021/2022 ўқув йилига келиб, бу олий таълим ташкилоти  “ТИҚХММИ МТУнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти деб номланди ва бугунги кунда факультетлар сони 3 тага, кафедралар сони 5 тага, таълим йўналишлари сони эса 14 тага етказилди. Шунингдек, 6 та мутахассисликлар бўйича магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Талабалар сони 2430 нафардан ошди.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 2 та ихтисослик бўйича таянч доктарантура ташкил этилади. Шунингдек, 2022/2023 ўқув йилидан 5 та таълим йўналиши бўйича иккинчи мутахассисликка тайёрлаш йўлга қўйилди.

Матбуот анжуманида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!