Меню
Қашқадарё
400 ҚУТИ ТАМАКИНИНГ АКЦИЗ МАРКАСИ ВА ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРИ ЙЎҚ БЎЛИБ ЧИҚДИ
Божхона назорати
Тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича вилоят божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Шаҳрисабз шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизматидан хабар беришмоқда.
Фуқаро Р.Д. шаҳар марказида ноқонуний равишда ҳеч қандай тегишли ҳужжатларга ҳамда акциз маркаларга эга бўлмаган тамаки маҳсулотларини сотаётган вақтида тўхтатиб қолинган. Тадбир давомида ашёвий далил сифатида олиб қўйилган, турли номдаги қиймати 5 миллион 600 минг сўмлик 400 қути тамаки маҳсулотлари вақтинча сақловга топширилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"МАТИЗ" ТЕЗКОР МАЪЛУМОТ АСОСИДА ТЎХТАТИЛГАН ЭДИ...
Божхоначилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари томонидан Қарши шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Ғузор туманидан Қарши шаҳрига ҳаракатланиб келган фуқаро М.Б. бошқарувидаги "Матиз" русумли автотранспорт воситаси ЙПХ ходимлари ёрдамида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, фуқаронинг эгнидаги куртка чўнтакларидан полиэтилен пакетдаги 7 дона гугурт қутисига жойланган ва 1000 сўмлик купюрага ўралган, қуритилган ҳолдаги гиёҳвандлик моддаси топилди.
Вилоят ИИБ ЭКБ эксперт хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган моддалар таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган, оғирлиги 21,9 граммдан иборат марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.
Н.ХЎЖАЕВ