Меню
Қашқадарё
40 МИЛЛИОН СЎМЛИК ШИНАЛАР ҲУЖЖАТДА КЎРСАТИЛМАГАН
Бироқ бу каби қулайликлардан самарали фойдаланиш ўрнига ноқонуний даромадини кўпайтириш илинжида бўлганлар ҳам учраб турибди.
Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизматидан хабар беришларича, куни кеча "Насаф" ташқи иқтисодий фаолият божхона постида четдан импорт асосида олиб келинган, оғирлиги 93 минг 78 килограмм бўлган енгил автомашина шиналари сони ҳужжатларда 11 минг 164 дона деб кўрсатилган. Мазкур товар "қизил" йўлакка йўналтирилгани сабабли белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, қиймати 40 миллион 385 минг сўмлик 197 дона шина ҳужжатларда кўрсатилгандан ортиқча олиб ўтилаётгани маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эсда тутиш лозимки, давлатимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш йўлида яратилган имкониятлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, қонун ҳужжатларига амал қилиш нафақат ишбилармонларга наф келтиради, ўз ўрнида мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Н.ХЎЖАЕВ