Меню
Қашқадарё
32 минг доллар тўладию, “Тойота”дан дарак бўлмади
Ҳаётда кимнингдир орзу-ҳаваси бошқа бировга ўз ғаразли мақсадларини рўёбга чиқариш учун қулай имкон бўлиши ҳам мумкин экан.
Қарши шаҳридаги Пахтазор-1 маҳалласида яшовчи Ш.Р. анчадан бери чет элда ишлаб чиқарилган машина харид қилиш ниятида юрарди. Недир сабаб билан Қарши туманидаги Файзобод қишлоғида яшовчи Ф.А. унинг бу ниятидан хабар топиб қолади ва тинчи бузилади.
Ахийри, иккиси учрашади. “Эпсилон” компаниясида ишлайман, бизда техникаларнинг ҳисоби йўқ. Бошлиғимнинг 2018 йилда ишлаб чиқарилган “Тойота” машинаси бор, хоҳласангиз, шуни сизга 35 минг долларга олиб бераман”, дейди Ф.А. ишончга киришга интилиб.
Хуллас, устомон йигит Ш.Р.дан дастлаб 20 минг, кейинчалик 8 минг 500 АҚШ долларини олади. Кейинги гал эса 3500 АҚШ долларини қўлга киритади. “Ўн кунда автомашина сизники бўлади” деб ваъдани қуюқ қилади. Аммо орадан ойлар ўтса ҳамки “Тойота”дан дарак бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри ёзишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан иши қўзғатилган.