Меню
Қашқадарё
31 декабрни доимий дам олиш куни сифатида белгилаш таклиф этилди
Россия давлат Думасининг иқтисодий сиёсат бўйича қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Денис Кравченко 31 декабрь мамлакатда доимий дам олиш куни бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
Унинг ишончи комилки, Янги йил арафаси куни жуда кўплаб россияликлар ишда диққатини бир ерга жамлаб олиши қийин: ҳаммани аллақачон байрам дастурхони ва меҳмондорчилик кутиб турибди.
“31 декабрь қандай ўтишини ҳаммамиз биламиз. Шубҳасиз, журналистлар ишлайди, аммо корхона ва ташкилотларда одамлар ҳаммасидан кўпроқ уйидаги байрам дастурхони кутаётгани ҳақида ўйлайди”, дея тушунтиради депутат URA.RU агентлигига берган интервьюсида.
Денис Кравченко россияликлар Янги йилни муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриши учун келгусида 31 декабрь доимий дам олиш куни бўлишини ҳам истисно қилмаган.
Маълумот учун, ҳукумат раҳбари Михаил Мишустиннинг тегишли фармойишига асосан 2021 йил 3 январь - ишланмайдиган қўшимча дам олиш куни (якшанбага тўғри келгани учун) 31 декабрга кўчирилган.