Меню

Қашқадарё

26.02.2021 1927

29 йил деганда туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олди

Ушбу воқеа Чироқчида юз берди. Ҳокимлик ахборот хизматининг хабар беришича, туман марказидан 130 километр узоқликдаги Шамолқудуқ қишлоғида яшовчи Яхшигул Мавлонова 29 йилдирки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасиз, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшаб келган.

Ниҳоят, бу бўйича туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, шунча йилдан бери гувоҳнома ололмагани ҳақида маълум қилган.

Натижада унга 1-сонли фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Айтиш ўринли, ўтган йили Яккабоғ тумани Дарё маҳалласида яшовчи, 1962 йилда туғилган Д.Абдураҳимова шу ёшга қадар фуқаролик паспорти олмагани, чекка қишлоқда истиқомат қилгани сабабми, 42 йил паспортга эҳтиёж сезмагани ҳақида ёзгандик.

Д.Абдураҳимова нафақа ёшига етгачгина фуқаролик паспортига эҳтиёж сезиб, адлия ходимларидан ёрдам сўрагандан сўнг унга 58 ёшида паспорт расмийлаштириб берилган эди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!