Меню

Қашқадарё

25.02.2020 995

248 ҚАШҚАДАРЁЛИК "HUMAN"ДАН ЖАБР КЎРГАН

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов "Human" бандлик агентлиги фаолиятидан жабрланганлар билан учрашиб, 1086 нафар фуқарога тадбиркор етказган зарар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилишини маълум қилган эди.

Қашқадарё вилоятида ҳам ушбу агентликдан жабр кўрганлар 248 нафарни ташкил этади. Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, АТИБ "Ипотека банк" ҳудудий филиали ҳамда   вилоят бандлик бош бошқармаси ходимларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ томонидан вилоят ҳудудида яшовчи 108 нафар жабрланган фуқарога 3 миллиард 78 миллион 665 минг сўмлик маблағлари ундириб берилиши таъминланди.

- 2019 йилда Германия давлатига ишга бориш учун "Human" хусусий бандлик агентлигига 35 миллион сўм миқдорида валютада пул берган эдим, - дейди жабрланганлардан бири Жамшид Эшонқулов. - Бир йилдирки, ишга ҳам кетолмадик, пулимизни ҳам ололмадик, саргардонликда қолдик. Раҳмат, мана пулимизни қайтариб беришди.

Маълум бўлишича, қолган фуқароларнинг ҳам пуллари тез кунда тўлиқ ундириб берилади.

НАСРИДДИН

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!