Меню

Қашқадарё

09.08.2019 1679

22 МИЛЛИАРД СЎМ ҚАРЗ ТУРГАН ЖОЙДА ФАҚАТ ЎЗ МАНФААТЛАРИНИ ЎЙЛАШИБДИ

Бироқ Шўртан газ-кимё мажмуаси ҳисобидаги "Кўприк-йўл қурилиш бошқармаси" шўъба корхонасида бунинг аксига қўл урилган.

Аниқроғи, корхона томонидан Ғузор туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари фойдасига жами 22 миллиард сўмлик қарз ва бошқа харажатлар тўлаб берилиши белгиланган. Ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича корхонанинг "Микрокредитбанк" Косон филиалидаги барча ҳисоб рақамларига банд солиниб хатланган бўлса-да, корхона ва банк мансабдор шахслари ўз ваколатларини суиистеъмол қилишган.

Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасидан маълум қилишларича, корхона ҳисоб рақамларига 2019 йил январь-май ойларида келиб тушган жами 8 миллиард 712 миллион 754 минг сўм маблағнинг 4 миллиард 234 миллион 783 минг сўми асосий ҳисоб рақами орқали ижро ҳужжатлари бўйича солиқ ва бошқа тадбиркорлик субъектлари қарздорлиги ёки бошқа тўловлари учун тўлаб берилмасдан, корхона ва банк эҳтиёжлари учун мақсадсиз йўналтирилган. Ўз навбатида бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ҳамда жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан "Микрокредитбанк" АТБ Косон филиали ҳамда "Кўприк-йўл қурилиш бошқармаси" шўъба корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши тегишлилиги бўйича  дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш масаласини ҳал қилиш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!