Меню

Қашқадарё

11.01.2024 5599

2024 йилда жазирама рекорди яна янгиланиши мумкин

Бошланган янги йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ давр бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg манбаси соҳа эксперлари хулосаларига таяниб хабар қилган.

Қайд этилишича, Эль-Ниньо ҳодисаси - Тинч океани экваториал қисмида сув юзаси қатлами ҳароратининг ўзгариши рекорд даражадаги жазираманинг сабабларидан бири бўлиши мумкин.

Бутунжаҳон метеорология ташкилоти 2023 йилни кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил деб атаганди, бироқ 2024 йил ундан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин.

АҚШ океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси катта илмий ходими Майкл Макфаден сўзларига кўра, Тинч океани сувининг исиши Ер юзаси ҳарорати кўтарилишига кечиктирилган таъсир кўрсатади. Шунинг учун, Эль-Ниньо ҳодисаси кузатилиши таъсири остида иккинчи йил биринчисидан иссиқроқ бўлиши мумкин.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!