Меню
Қашқадарё
09.07.2020
1895
2020 йилда 20 қудуқ ишга туширилиши кўзда тутилган
“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртан” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” газконденсат конидаги 332-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, 3054-2760 метр оралиғига фильтр туширилди. Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилган бурғулаш ишлари тугатилиб, ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилда ўз кучи билан бурғулаб ишга тушириши кўзда тутилган 20 қудуқдан бири ҳисобланади.