Меню
Қашқадарё
200 долларга сотилган суратнинг асл баҳоси 50 минг доллар экан
Австралиялик аёл 200 долларга сотган суратнинг асл баҳоси 50 минг доллардан ортиқ экан. У бу ҳақда кейинроқ билган, деб ёзади Daily Mail манбаси.
Сара Боннернинг айтишича, у 2021 йилда берилган эълон бўйича ўзига чиройли кўринган суратни сотиб олган. Орадан икки йил ўтгач, аёл уни қайта сотишга қарор қилиб, матога ишланган ушбу асар учун 100 доллар ҳақ сўраган. Бир неча кундан кейин харидор у билан боғланиб, австралияликни ҳайратда қолдирганча, товар учун 200 доллар таклиф қилган.
Кейинроқ яна бир харидор Сара Боннерга хат ёзиб, сурат ҳамон сотувда ёки йўқлиги билан қизиққан. Бундай қизиқиш аёлни таажжублантириб, интернетдан товар ҳақида маълумот излашни бошлаган. Манбалардан билдики, у қимматли хатога йўл қўйган.
Австралиялик икки йил давомида эгалик қилган суратни таниқли француз рассоми Пьер Сулаж чизган экан. Унинг шунга ўхшаш ишлари аукцион савдоларида 50 минг доллардан ортиққа сотилган, бир асари эса 35 миллион долларга баҳоланган.