Меню
Қашқадарё
09.06.2020
1507
20 ЯШАР ҚИЗНИНГ ЮРАГИДАН МИЛТИҚ ЎҚИ ОЛИБ ТАШЛАНДИ
Яккабоғда ўрдак овига чиқиб, маст ҳолда пневматик милтиқдан одам отиб қўйган шахс ҳақида хабар бергандик. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан маълум қилишларича, яраланган 20 ёшли қиз бўлиб, ўқ унинг ўнг елкасидан кириб, кўкрак қафаси ўнг томонидан ўтиб бориб, ўнг ўпка юқори бўлагини тешиб ўтган ва юрак перикард қаватида тўхтаган.
Мураккаб тарзда кечган жарроҳлик амалиёти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали шифокорлари томонидан муваффақиятли якунланиб, ўқ олиб ташланди. Айни пайтда беморнинг аҳволи қониқарли.