Меню

Қашқадарё

27.10.2020 1863

2 минг доллар контракт тўлаб ўқишга 203 талабгор

Хабарингиз бор, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Беларусь миллий техника университети билан ҳамкорликда 2+2 қўшма таълим дастури бўйича талабаларни ўқишга қабул қилиш белгиланган эди. Яъни талабалар 1-, 2-курсларни ўз юртида ўқиса, 3-, 4-курслардаги таълим хорижда олиб борилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида, дунёнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, айниқса, истиқболли педагог ва илмий кадрларни хорижнинг етакчи илмий-таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш ва малакасини ошириш каби вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилмоқда.

Ана шу тартибда ўқиш истагини билдирган талабалар куни кеча имтиҳон топширишди. Уларнинг билими икки босқичда синовдан ўтказилди: дастлаб математика ва физика фанларидан тест, сўнг рус тилида диктант олинди. Таъкидлаш жоиз, тест саволлари беларуслик мутахассислар томонидан тузилган.

Қўшма таълим дастури бўйича 2020/2021 ўқув йилида талабаларни қабул қилиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазири билан келишилган ва институт ректори томонидан жорий йил 23 июлда тасдиқланган қабул квотасига кўра, 120 талаба электр энергетикаси, энергетика, кончилик иши, гидротехника қурилиши, менежмент, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш таълим йўналишлари бўйича таҳсил олишлари мумкин. Бунинг учун 203 абитуриентдан ариза қабул қилинган.

Айтиш ўринли, қўшма таълим дастури асосида бакалавр таълим йўналиши бўйича ўқиётганлар 2 минг АҚШ доллари миқдорида контракт пули тўлашади. Айни пайтда 50 талаба шу тартибда таҳсил олмоқда.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!