Меню
Қашқадарё
17 та ташкилотга тақдимнома киритилиб, 3 та ташкилотнинг назорат иши судга оширилди
Брифинг
Қашқадарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ва тизимдаги архив муассасалари томонидан 2024 йилда вилоятдаги 20 та ташкилотда архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича ўрганиш олиб борилди. Натижада 17 та ташкилотга тақдимнома киритилиб, 3 та ташкилотнинг назорат иши судга оширилди.
Бу ҳақда Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган брифингда бошқарма бошлиғи Саъдулла Бобоқулов маълумот берди.
Таъкидландики, давлат хизматлари марказлари орқали хизмат кўрсатилишини кенгайтириш учун вилоятдаги барча архивлар сақловидаги ҳужжатларнинг ҳисобини олиш мақсадида 2024 йил давомида 176 та ташкилотдан 1507 сақлов бирлигида бошқарув ва 281 та ташкилотнинг 6089 сақлов бирлигидаги шахсий таркиб ҳужжатлари қабул қилинди. Давлат архивларида сақланаётган ҳужжатларнинг қимматдорлилигини аниқлаш мақсадида 3926 сақлов бирлигида ҳужжатлар экспертиза қилинди.
Вилоят ва туман давлат архивлари томонидан ер участкаси, суд қарорлари ва нотариал ҳаракатлар ҳужжатлари асосида йил давомида 2498 та мавзули сўров ҳамда 5330 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровнинг ижроси таъминланди.
Шунингдек, брифингда соҳага оид муаммоларни ҳал этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада яхшилаш, соҳани ёш ва иқтидорли кадрлар билан тўлдириб бориш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Шоҳиста БОЗОРОВА