Меню

Қашқадарё

03.11.2020 1433

132 МИЛЛИОН СЎМЛИК АММОФОС ҚАЕРГА ОЛИБ КЕТИЛАЁТГАН ЭДИ?

Божхона назорати

Маълумки, минерал ўғитни талон-торож этиш қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Натижада озиқ-овқат захирасини яратишда турли муаммолар юзага келиши мумкин. Шу сабаб мазкур йўналишдаги қонунбузарликларни фош этишда тезкор тадбирлар мунтазам ўтказиб борилади.

Хусусан, вилоят божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирнинг навбатдаги манзили Чироқчи тумани бўлди.

Тадбир давомида, Фарғона-Қашқадарё йўналишида ҳаракатланиб келган Х.Ж. бошқарувидаги "ДАФ" русумли юк автомашинаси "Умакай" ЙПХ масканида тўхтатилди ва белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу автомашина юкхонасида хориж давлатида ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 480 қопдаги, вазни 24 тонна ва қиймати 132 миллион сўмлик аммофос минерал ўғитлари ноқонуний равишда олиб кетилаётгани аниқланди.

Вилоят божхона бошқармасидан маълум қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!