Меню
Қашқадарё
102 мингдан ошиқ чорва моллари эмлангани ҳақидаги маълумотлар қалбаки бўлиб чиқди
Департамент Деҳқонобод тумани бўлими томонидан мутахассислар иштирокида туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида бюджет маблағлари ҳисобидан тумандаги чорва моллари ва бошқа ҳайвонлар учун бепул профилактика дори воситаларининг мақсадли сарфланиши ўрганилди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мансабдор шахслари ва тумандаги Обод, Гумбулоқ ва Бибиқорасоч маҳаллаларига бириктирилган ветеринария участкаси мудири Ч.Т. ва бошқалар 102 минг 117 бош йирик ва майда шохли моллар, отлар ҳамда бошқа ҳайвонларнинг эмланганлиги ҳақида далолатномаларга қалбаки ва сохта маълумотлар киритишиб, 84 миллион 243 минг сўмлик дори воситалари талон-торож қилингани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорлар жазосини олди.
Ҳусниддин АМИРҚУЛОВ,
департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими бошлиғи
Илҳом ИСЛОМОВ,
бошқарма катта инспектори