Меню

Қашқадарё

24.02.2021 1498

100 ни ўзига қолдириб, 400 долларни бошлиғига берганди...

Маълумки, мамлакатимиз қонунчилигига кўра пора олиш, бериш ва пора олди-бердисида воситачилик қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Хусусан, Жиноят кодексининг 210, 211 ва 212-моддаларида ушбу қилмишга кўриладиган чоралар кўрсатиб ўтилган. Шунинг ўзиёқ ҳар қандай кишини, хусусан, мансабдаги амалдорни ҳушёрликка чорлаши, ҳалол яшашга ундаши даркор. Афсуски, нафс измидаги кишилар кам эмас орамизда.

Мубораклик Қ.С. анча вақт уйда ўтириб қолади. Кунларнинг бирида туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишловчи таниши Б.Д.га дардини дастурхон қилади. Б.Д. ҳам гапни кўп айлантирмасдан, “500 доллар берсанг, ишга киритиб қўяман”, дейди.

Шундан сўнг айтилган пул ҳамширага етказилади. У эса пулнинг 400 долларини туман тиббиёт бирлашмаси бўлим бошлиғи Б.И.га берган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинади.

Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри хабар беришича, ҳолат юзасидан тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси ва бўлим бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!