Меню
Қашқадарё
10-СИНФЛАРНИ ЎҚИТИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ
- Жорий йилнинг 10-13 август кунлари Тошкентдаги Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институтида ўқитувчиларнинг касбий билимларини янгилаш ва чуқурлаштириш мақсадида тренерлар тайёрлаш курслари ташкил этилган эди, - дейди вилоят халқ таълими бошқармаси методисти Дилфуза Аллаёрова. – Мазкур курсларда вилоятимиздан ҳам 22 нафар ўқитувчи иштирок этди. Улар 3 кун давомида ҳам юқори синфларда дарс ўтиш, ҳам янги давлат таълим стандартлари бўйича ўқитилди. Ўқув-семинарда эса тренер сифатида ўзлари ўрганган билимларни ҳамкасбларига етказишди.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан 2017-2018 ўқув йилидан янги таълим стандартлари амалиётга босқичма-босқич жорий этилади. Тадбир давомида иштирокчилар янги талаблар, унда белгиланган компетенциялар юзасидан маърузалар тинглашди. Шўъба машғулотларида эса ҳар бир фан бўйича тренерлар томонидан кўргазмали дарслар ташкил этилди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
Бундай ўқув-семинарлар туманларда ҳам ташкил этилиши белгилаб олинди.
Х.ҚИЛИЧЕВА