Меню
Қашқадарё
10 МИЛЛИОН СЎМЛИК СИГАРЕТ УЧУН
Хусусан, вилоят божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда ушбу йўналишда тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаро Абдулла Жамилов (ҳуқуқбузарнинг исм-фамилияси ўзгартирилган) бошқарувидаги "Нексия" русумли автомашина шубҳа остига олиниб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автомашина юкхонасида умумий қиймати 10 миллион 220 минг сўмлик жами 670 қути турли номдаги акциз ва тегишли ҳужжатларига эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Бошқарма ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 8 та ҳолатда 1178 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний айланишининг олди олинган.
Н.ХЎЖАЕВ