Меню
Қашқадарё
1 ОЙДА - 6 ТА ХОРИЖИЙ КАПИТАЛ ИШТИРОКИДАГИ ЯНГИ КОРХОНА
Қайд этилишича, янги субъектларнинг 2 таси Россия Федерацияси резидентлари капитали иштирокида, яна шунчаси Қозоғистон, 1 тадан Беларусь ва Эрон Ислом Республикаси сармояси асосида ташкил этилиб, рўйхатдан ўтказилган. Шунингдек, 2019 йил давомида Ҳиндистон, Германия, Украина, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлар ишбилармонлари вилоятимиз иқтисодиётида инвестициявий фаолият олиб боришга қизиқиш билдираётгани айтилади.
Фаолият турига кўра, янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг 2 таси саноат соҳасида, 1 таси аграр секторда, 1 таси қурилиш жабҳасида, қолгани савдо ва бошқа турдаги хизматларга оид бизнес юритиши таъкидланади.
Шу ўринда айтиш жоиз, вилоятимизда мавжуд чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми - 27 таси Қарши шаҳрида жойлашган. Бу борада кейинги ўринда Китоб тумани бормоқда - 10 та субъект. Бугунги кунда Миришкорда 1 та, Деҳқонобод, Чироқчи ва Яккабоғ туманларида 2 тадан хорижий капитал иштирокидаги корхона рўйхатдан ўтган. Бу ҳудудлар орасидаги энг қуйи кўрсаткич саналади.
М.ШУҲРАТОВ