Меню

Қашқадарё

18.05.2020 1499

1 ЙИЛДА 30 МИЛЛИОН СЎМНИ “ЕБ ЮБОРДИ”

Қилмиш-қидирмиш

Кўпни кенгаштириш, кам таъминланган, қийналган, турмушида муаммолари бор оилаларни муросага келтириш, ёшларни, ишсизларни ишга жойлаштиришда маҳалланинг ўрни катта. Шунинг учун маҳалла раислари халқ томонидан сайлаб қўйилишига эришилиб, маҳалла котиблигига “қоғоз-қалам” ишларини бақоида бажарадиган, қонун-қоидани тушунадиган одамлар тайинланадиган бўлди.

Аммо афсуски, кишиларнинг оғирини енгил қилиш ўрнига фақат жиғилдонини ўйлайдиган, қийналган одамдан ҳам бир-икки сўм ундириш пайида бўладиган маҳалла мутасаддиларига дуч келиб турамиз.

Шаҳрисабз шаҳридаги Қўшҳовуз маҳалласида яшовчи М.М. маҳалла тизимида атиги бир йил ишлади – 2019 йил 10 февралидан шу йил 6 февралигача. Бу вақт оралиғида у қанча одамга ёрдам қилди, кимнинг мушкулини осонлатди – буниси ўзига аён. Аммо Қўшҳовуз маҳалла фуқаролар йиғини котиби вазифасида ишларкан, Оқ олтин маҳалласида яшовчи К.И. ва бошқаларга нафақа пуллари чиқариб беришни ваъда қилиб, ҳар бир фуқародан 300 минг сўмдан олади. Оқибатда бу пул жамланиб-жамланиб 30 миллион сўмга етади. Пулни эса ўз эҳтиёжига ишлатиб юборади.

Фирибгар котибга нисбатан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Н.ХЎЖАЕВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!